Ўзбекистон | 11:10 / 03.05.2021
2442
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятида қанча цемент ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь–март ойларида корхоналар томонидан қанча цемент ишлаб чиқарилгани маълум қилинди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2021 йилнинг январь–март ойларида корхоналар томонидан 2,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 14,1 фоизга ошган.

2021 йилнинг январь ойида 559,3 минг тонна (ўсиш суръати 107,3 фоиз), 2021 йилнинг январь–февраль ойларида 1,3 миллион тонна (ўсиш суръати 118,4 фоиз) цемент ишлаб чиқарилган.

Таъкидланишича, цемент ишлаб чиқариш мамлакат миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Навоий вилоятида — 41 фоиз, Тошкент вилояти — 40,5 фоиз ҳамда Фарғона вилояти 9,6 фоиз ҳиссасига тўғри келган.

Мавзуга оид