Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Lacetti уриб юборган шахс ҳалок бўлди
Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоятида Lacetti уриб юборган фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Менинг юртим” телеканалида берилган лавҳада айтилишича, Қўштепа туманидаги серқатнов йўлларнинг бирида ҳаракатланиб келаётган Lacetti’нинг 30 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.
Машина йўл четига чиқиб кетиб хонадонлардан бирининг кириш эшиги олдида турган 57 ёшли фуқарони уриб, дарвозага қисиб қўйган.
Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
09:50 / 12.06.2026