Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Худойберди Тўхтабоев: «Одамлар руҳиятида бўлаётган ўзгаришларни кўрсатиб берадиган асарлар керак»
12 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Ўзбек болалар адабиёти олтин фондидан» серияси остида Чўлпон НМИУ томонидан чоп этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Пўлат Мўминниннг «Қовоқвой ва чаноқвой», Носир Фозиловнинг «Қаҳр ва меҳр», Анвар Обиджоннинг «Қувноқ-қувноқ болалар», Дилшод Ражабнинг «Йўлим қуёш томондир» асарлари тақдим этилди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев сўзга чиқиб, бугунги адабиёт олдида турган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.
«Ҳозир ҳар биримизнинг елкамизда катта масъулият турибди. Юртимизда бўлаётган руҳий ўзгаришларни кўрсатадиган асарлар ярата олишимиз зарур. Қарашларимизга, характеримизга ҳар куни нимадир қўшиляпти. Ана шу ўзгаришларни танлаб, уларни асарларга сингдириш керак», – дея Худойберди Тўхтабоевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Ёзувчилар уюшмаси Болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгаши раҳбари Ориф Тўхташ ҳам сўзга чиқиб, энди болалар учун китоб чоп этиш ишларига алоҳида эътибор бериш зарурлигига тўхталиб ўтди.
Физика-математика фанлари доктори, атоқли болалар шоири Пўлат Мўминнинг ўғли Озод Мўминовнинг фикрича эса, болалар адабиётида маълум муддат ярқ этган истеъдодлар кўринмай қолган эди, ҳозир секин-секин бу йўналиш ҳам жонланиб бормоқда.
«Ўзбекистон аҳолисининг тўртдан бири болалардан иборат. Уларнинг тарбияси биз учун муҳим, тарбияни эса адабиётсиз бериб бўлмайди. Шунинг учун болалар адабиётида яхши асарлар доимий равишда яратилиши керак», – деди Озод Мўминов.
Бундан ташқари, китоб тақдимотида «Булбулча» болалар ашула ва рақс ансамбли раҳбари Шермат Ёрматов ҳам сўзга чиқиб, бугун болалар ўрганаётган ашулалар ва шеърларга алоҳида аҳамият бериш зарурлигини айтди.
«Халқ таълими вазирлигига илтимос қиламан. Мусиқа дарсларида болаларга ҳушёр бўлишимиз керак. Уларга ўзларининг ёшига мос қўшиқлар, шеърлар ўргатишимиз керак, катта ёшдагиларнинг қўшиқларини эмас. Бу уларнинг тарбиясига ҳам бевосита таъсир қилади», – деди Шермат Ёрматов.
Мавзуга оид
16:40 / 09.10.2025
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти венгриялик ёзувчига берилди
14:13 / 19.06.2025
Малайзия Ўзбекистонга 20 минг долларлик илмий адабиётларни тақдим этди
21:59 / 21.03.2025
“Президент сафардалигида отамни йўқотмоқчи бўлишган” — яқинлари Абдулла Орипов ҳақида
11:00 / 05.11.2024