Жаҳон | 22:52 / 11.05.2019
6183
1 дақиқада ўқилади

Суданнинг собиқ президенти коррупцияда айбдор эканлигига иқрор бўлди

Фото: РИА Новости / Сергей Мамонтов

Суданнинг ҳокимиятдан четлаштирилган собиқ президенти Умар ал-Башир коррупция ва пул ювишда айбдор эканлигига иқрор бўлди, деб хабар берди Суданнинг "Ал-Жарида" газетаси ўз манбасига таяниб.

Нашрнинг маълумот беришича, собиқ давлат раҳбари "ўзига қарши эълон қилинган коррупция, ноқонуний хорижий валюта муомаласи ва пул ювиш айбловларига иқрор бўлган". Газетанинг қайд этишича, ал-Башир коррупциявий схемага алоқадор юқори мартабали арбоблар исмини айтган.

ОАВнинг ёзишича, аввалроқ ал-Баширнинг уйидан тинтув вақтида 6 миллион евро, 351 минг доллар ҳамда йирик миқдордаги маҳаллий валюта топилган.

Суданда тўрт ойлик норозилик намойишларидан сўнг 11 апрель куни ҳарбий давлат тўнтариши содир бўлганди. Президент Умар ал-Башир ҳокимиятдан четлаштирилди, сўнгра қамоққа ташланди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид