Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рождествода ўлим тилаги: тоқатсизлик нафратга айланди
Кўзингиз тушган бўлса керак, Украина президенти Володимир Зеленский халқини насронийларнинг муқаддас байрами рождество билан табрикларкан Путинни назарда тутиб «барча украинлар унинг ўлимини хоҳлашини» айтди. Қуйида уруш одамларни қанчалик нафратга мойил қилиб қўйиши ҳақида гаплашамиз.
«Щоб вiн сконав»
Одатда контекстдан юлиб олинган иқтибослар доим ҳам ишончли бўлмайди. Шу учун Зеленский ўша гапида нима деганини айнан келтирамиз: «Бугун барчамиз бир нарсани истаймиз, ҳаммамиз бир-биримиз учун истаймиз. «У тезроқ ўлсайди», деймиз ўзимизга нимадир тилаётганда. Яратганга юзланганда эса, албатта, каттароқ нарса — Украина учун тинчлик тилаймиз. Бу учун курашамиз ва дуо қиламиз. Ҳар бир украин боласи совғаларга тўлиб-тошиб, табассум билан, болаларга хос яхшиликка ва мўъжизага ишонч билан яшашини истаймиз. Украинамизнинг ҳар бир фуқароси шараф билан яшашини хоҳлаймиз. Ишонинг, биз бунга муносибмиз.
Биз ота-онамиз, болаларимиз, яқинларимиз, оила аъзоларимиз ортиқ йиғламасликларини, яхшилик, адолат ва тинчлик тантана қилишини истаймиз. Азиз украинлар, ўзингизни ва оилангизни эҳтиёт қилинг, Украинамизни эҳтиёт қилинг», деб табригини якунлади Зеленский.
Украина лидери табрикда «барча украинлар ўлимини истайди» деб Путинни назарда тутганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. У украинчада «Щоб вiн сконав», деди. Инглизча титрда бу гап «May he perish» деб таржима қилинади. Яъни, Зеленский асосий душманига ўлим тилаганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Украина президенти буни яширишни ҳам истамаган. Ахир икки славян давлат ўртасидаги нафрат аллақачон чўққига чиқиб бўлган.
Нафрат уруши
Биласизми, Украина ва Россия ўртасидаги уруш тарихи 2022 йилда ҳам, 2014 йилда ҳам, 1991 йилда ҳам бошланмаган. Бу аслида асрларга бориб тақаладиган нафратнинг юзага чиқишидир. СССР даврида бу нафрат кучайди, Россия Қримни аннексия қилгунига қадар икки томон ҳам нафратини очиқ билдирмас, бу кўпроқ тоқатсизлик эди, нафрат эмас. Лекин аввалига Қрим воқеалари, кейин 2022 йил бошланган уруш нафрат портлашига сабаб бўлди.
Энди икки томон, айниқса украинлар нафратини очиқ билдиряпти, бошқа ҳеч бир урушда бунақасини кўрмайсиз. Бир давлат президенти байрам табригида бошқа давлат президентига ўлим тилаши... Бундан ортиқ нафратни тасаввур қилиш қийин.
Уруш ана шунақа нарса, азизлар. Тоқатсизликни нафратга айлантиради, барча ниқобларни очиб ташлайди, рождество табригида душманга ўлим тилашади. Шу учун ҳеч қачон урушни бошламаслик керак. Доим келишиш имкони бўлади, доим...
Ўткир Жалолхонов тайёрлади
Тасвирчи ва монтаж устаси — Фахриддин Ҳотамов
Мавзуга оид
23:38 / 26.12.2025
Зеленский офиси Украинада сайлов учун пул йўқлигини айтди
21:44 / 26.12.2025
«Россия Украина, Қозоғистон ва Кавказни бериб юборган». АҚШ Путин ва Бушнинг музокаралари расшифровкасини махфийликдан чиқарди
18:54 / 26.12.2025
Зеленский Трамп билан навбатдаги учрашувини анонс қилди
16:39 / 26.12.2025