Жаҳон | 20:56
2691
2 дақиқада ўқилади

Россия Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқиш учун икки ой муҳлат берди – Зеленский

Украина президенти сўзларига кўра, акс ҳолда Россия тинчлик шартларини ўзгартириш билан таҳдид қилмоқда.

Фото: AP

Россия музокаралар доирасида Украинадан икки ой ичида Донецк вилоятидан қўшинларини олиб чиқишни талаб этмоқда, акс ҳолда унинг талаблари ўзгариши билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.

«Улар Америка томонига айтмоқда: ҳозир муддат ўзгарди - икки ойдан кейин давлатимиз шарқини, Донбассни эгаллаб олишади. Ва шунинг учун Украинада у ердан кетиш учун икки ой бор. Ана шунда уруш тугайди. Агар Украина кетмаса, унда Россия Донбассни эгаллаб олади ва кейин бошқа шартлар қўяди», деди Зеленский.

Украина президенти Россия буни амалга оширолмаслигини ва Москва буни «тушуниб турганини» қўшимча қилди.

Донбасс мақоми Украина, Россия ва АҚШ ўртасидаги уч томонлама музокараларда асосий масала ҳисобланади. Томонлар вакиллари илгари бир неча бор деярли барча бошқа масалалар бўйича муросага келганлигини билдирган.

АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши туфайли расмий музокаралар тўхтатилди, чунки АҚШ президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер ҳозир асосан Яқин Шарқдаги можарони ҳал қилиш билан шуғулланмоқда. Шу билан бирга, америкаликларнинг украиналиклар ва россияликлар билан икки томонлама алоқалари сақланиб қолмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид