15:30 / 12.06.2024
8001

1 июлдан айрим поездлар чипта нархи ошади

Маҳаллий йўналишлардаги «Насаф», «Шарқ», «Ўзбекистон» поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга ошади.

Фото: Kun.uz

1 июлдан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар — «Насаф», «Шарқ», «Ўзбекистон» поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилади

«Ўзтемирйўлйўловчи» хабарида нархлар оширилиши йўловчи поездларда қўшимча сервис хизматларини жорий этиш, уларни янада ривожлантириш, йўловчи вагон паркларини янгилаш, модернизация қилиш, янги электропоездларни харид қилиш, вокзалларни замон талабларига мослаштириш билан изоҳланган.

Масалан, 12, 4-сонли Тошкент — Қарши йўналиши аввалги нархлари эконом — 150 600, бизнес 218 244 сўм бўлса, янги нархда эконом — 178 250, бизнес — 262 805 сўмни ташкил қилади.

15 майдан «Афросиёб» электропоездлари чипталари нархи эконом класс учун 20 фоиз, бизнес класс учун 30 фоиз ва VIP класс учун 40 фоизга оширилганди. 

Top