Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси ушбу тадбир мамлакат ва айниқса Қорақалпоғистон учун улкан аҳамиятга эга воқеа эканини таъкидлади.

Нукусда ҳар 18 ойда бир марта ўтказилиши режалаштирилган биринчи Орол маданият саммити ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева тадбир мамлакат ва айниқса Қорақалпоғистон учун улкан аҳамиятга эга воқеа эканини таъкидлади.
«Биз кўп йиллардан буён турли даражадаги тадбирлар ва минбарлардан туриб Оролбўйи минтақасини ривожлантириш — биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳал этилиши зарур бўлган умумжаҳон вазифа экани ҳақида тинимсиз гапириб келмоқдамиз. Бу ҳудуднинг бетакрор маданияти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш, ушбу мураккаб шароитда яшаётган ҳамюртларимизнинг муносиб келажагини таъминлаш учун минтақага диққат-эътиборни жалб этиш лозим. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон барча ижодкорларни: бутун дунё рассомлари, олимлари, экспертлари ва фаолларини бирлаштиради!» деб ёзди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид

22:33 / 01.05.2025
Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди

11:55 / 30.04.2025
Саида Мирзиёева «Рақамли авлод қизлари» танлови ғолибларини табриклади

07:33 / 26.04.2025
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди

19:42 / 24.04.2025