Ўзбекистонда пенсия ҳисоблаш тартиби соддалаштирилди
Фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ҳамда қўшимча архив маълумотларини талаб қилиб олиш зарурати бўлганда, фуқарога пенсия минимал миқдор бўйича сиртдан расмийлаштирилади ва кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилинади
Президент “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Қайд этилишича, президентнинг 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ–4502-сон қарорига асосан 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун пенсияни ҳисоблашда меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилаш “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида мавжуд маълумотлар асосида амалга оширилади.
Шундай тартиб жорий этиладики, унга мувофиқ пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилашда архив маълумотларини тақдим этмасдан:
2005–2016 йиллар даври учун жамғарилиб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;
2016–2018 йиллар даври учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;
2019 йил учун фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан фойдаланилади.
Ушбу бандда кўрсатилган даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади. Фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ҳамда қўшимча архив маълумотларини талаб қилиб олиш зарурати бўлганда, фуқарога пенсия минимал миқдор бўйича сиртдан расмийлаштирилади ва кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали 2020 йил 1 январгача бўлган давр учун зарур маълумотларни ягона тизим орқали йиғиш мақсадида манфаатдор идораларнинг тизим ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиниши, шунингдек, ушбу тизим тўлиқ ишлашини таъминлаш учун маълумотларни рақамлаштириш чораларини кўради;
фуқаролар учун уларга тайинланган пенсия тўловлари тўғрисидаги тегишли маълумотлар билан танишиш, шу жумладан автоматик ҳисоблаш имкониятини яратишни инобатга олган ҳолда пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифларни киритади.
Мавзуга оид
11:03 / 08.06.2024
Путин ишлаётган фуқароларга пенсия индексациясини қайтаришни таклиф қилди
21:54 / 01.05.2024
Энг кам пенсиялар минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди
11:45 / 31.01.2024
“Ташаббусли бюджет”да “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади
23:46 / 30.01.2024