Ўзбекистон | 20:06 / 18.07.2020
41253
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ва Сурхондарё вилояти ҳокими коронавирусдан даволанаётгани маълум бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, 73 ёшли Муса Ерниязов Нукус шаҳрида, 50 ёшли Тўра Боболов эса Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Уларнинг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги бир гуруҳ соҳа вакиллари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрган.

Ташриф давомида хорижлик ва маҳаллий мутахассислар ва олимлар иштирокида видеоконференция ташкил этилган. Унда бир нечта масалалар қаторида Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ҳолати ҳам таҳлил қилинган.

Видеоконференцияда хорижлик мутахассислардан Европа анестезия ва интенсив терапия жамиятининг президенти, Франкфурт университети клиникасидаги Анестезия, интенсив терапия ва касалликларни даволаш клиникаси директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Кай Захаровский, Франкфурт университети клиникасининг анестезиология, интенсив терапия ва шошилинч тиббиёт йўналишидаги мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Хольгер Неб иштирок этган.

«Коронавирус билан касалланган беморларни самарали даволаш усулларни ишлаб чиққан Германиянинг етакчи тиббиёт мутахассислари аҳволи оғир беморларни самарали даволаш бўйича зарур тавсияларни бердилар, натижада даво-муолажаларини коррекция қилишга эришилди», – дейилади ССВ хабарида.

Мавзуга оид