Спорт | 07:48 / 15.10.2016
17825
1 дақиқада ўқилади

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати Европа ва Осиёдан ташқарида ўтказиладиган бўлди

Фото: REUTERS

ФИФАнинг Цюрихда бўлиб ўтган йиғилишида 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун аризаларни қабул қилиш тамойили маъқулланди. 

2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун аризалар 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларини қабул қилаётган футбол федерациялари (УЕФА ва ОФК) таркибига кирмайдиган давлатлардан қабул қилинади. 

Европа давлатлари агар бошқа қитъадаги даъвогарлар техник ёки молиявий талабларга жавоб бермасагина жаҳон чемпионатини ўтказишга умид қилишлари мумкин, деб маълум қилинди ФИФА расмий сайтида.    

Шу билан бирга бир нечта давлатлар жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказишига ҳеч қандай чекловлар йўқ. 

2026 йилги мундиални ўтказишга асосий даъвогар АҚШ ҳисобланади.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид