Ўзбекистон | 08:47 / 05.05.2021
2274
1 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 ёшли қиз вафот этди

Олтиариқ туманида тўққиз ёшли қизалоқ йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса 27 апрель куни соат 16:30 атрофида Тинчликобод кўчасида содир бўлган. Damas автомашинаси ҳайдовчиси йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган Б.М. исмли қизни уриб юборган. Қизча касалхонада олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Мазкур ҳодиса юзасидан, Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилган.

Бундан аввал Фарғонада Nexia ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид