Тошкентдаги LED экранли рекламаларнинг ёруғлик даражаси меъёрга келтирилади
Тошкентда аҳоли шикоятлари сабабли ҳокимлик яқин 2 ойда барча LED экранлардаги рекламалар ёруғлик даражасини текшириб чиқмоқчи.
Яқин 2 ой давомида Тошкент шаҳридаги барча ёруғлик диодли (LED) экранлардаги ташқи реклама объектларининг ёруғлик даражаси меъёрга келтирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти Ташқи реклама лойиҳа офиси раҳбари Алихон Аҳмаджонов маълум қилди.
Ҳокимликка аҳоли ва шаҳар меҳмонлари томонидан шаҳар ҳудудига ўрнатилган LED экранлардаги рекламаларнинг ёруғлик даражаси юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Шу сабабли ҳозирда ушбу экранларни масофадан туриб ёруғлик ўлчаш ускуналари орқали текшириш бошланган. Дастлабки ўрганиш натижасида шаҳардаги экранларнинг 90 фоиздан кўп қисми меъёрдан юқори ёруғлик тарқатиши аниқланган.
Алихон Аҳмаджоновнинг қўшимча қилишича, ёруғлик даражасини бузганлик учун ҳеч қандай жазо мавжуд эмас. Лекин ҳозирда «Ҳудудий электр тармоқлари» билан биргаликда ушбу экранлар эгалари томонидан меъёрга келтирилмаган тақдирда, уларни мажбурий тартибда электр тармоғидан узиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
12:28 / 11.11.2024
Тошкентда ноқонуний ташқи рекламаларни олиб ташлаш бўйича рейд ўтказилди
16:06 / 08.11.2024
“Биологик фаол қўшимчалар рекламаларида 328 та қонунга зид ҳолат аниқланди” – Рақобатқўм
21:02 / 05.11.2024
Халқ табобати соҳасидаги ноқонуний фаолиятга чекловлар жорий қилинди
17:06 / 14.09.2024