“Биологик фаол қўшимчалар рекламаларида 328 та қонунга зид ҳолат аниқланди” – Рақобатқўм
Ўтган 10 ой давомида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётган БФҚлар билан боғлиқ 328 та қонунбузилиши аниқланган. Буни ихтиёрий бартараф этмаган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилган.
2024 йилнинг 10 ойи давомида 2205 та биологик қўшимча рекламаси мувофиқлигини текшириш учун ўрганиш ўтказилган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди. Ўрганишга кўра, 328 та ҳолатда реклама қонунчилигига номувофиқлик аниқланган. Қонунбузилиш ҳолатларини ихтиёрий бартараф этмаган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилган.
Маълум бўлишича, Андижон вилоятининг “Taraqqiyot TV” телеканали орқали “Qomus qapsulalari” БФҚ рекламаси чалғитувчи ва бўрттирувчи иборалар билан берилган. Каналдан маҳсулот рекламаси олиб ташланиб, телерадиокомпанияга нисбатан иш қўзғатилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида “Жить Здорово” газетасида чоп этилган “Neofleks” БФҚ рекламасида ҳам қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. “PAKSTAMPA” МЧЖга жарима белгиланиб, масъулларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.
Наманган вилояти “Mahalla” телеканали орқали “Fito-Plyus” ва “Gemorroid” маҳсулотлари рекламаси бўрттирувчи ва чалғитувчи иборалар асосида эфирга узатилгани аниқланган. Ҳудудий бошқарманинг тегишли кўрсатмасига кўра БФҚларнинг янги рекламаси эфирга узатилиб, олдинги рекламага раддия берилган.
Бундан ташқари, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида ҳам турли Telegram-каналлари (“Sirdaryo moshina bozor”, “Gulistonliklar Rasmiy”, “Guliston Olx Sirdaryo”, “Samarqandliklar_Samarqand24”, “Samarqand100”, “Nurobod OLX” ) орқали БФҚнинг (“Gemoroydan xalos etuvchi”, “Disaar”, “Stop diabet-No diabet”) қонунга зид рекламалари тарқатилгани аниқланган. Қўмита канал админларига тушунтириш ва огоҳлантириш берилгани ва реклама материаллари каналлардан олиб ташланганини маълум қилган.
Маълумот учун, БФҚ касалликларни даволовчи восита эмас.
Мавзуга оид
11:07 / 18.12.2024
Бир қатор нодавлат таълим муассасаларида қонунбузарликлар аниқланди
17:42 / 16.12.2024
7,2 млрд сўмлик тендер савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинди
15:10 / 13.12.2024
Онкологик касалликлар давоси ҳақида реклама жойлаштирган МЧЖ жаримага тортилди
12:22 / 13.12.2024