Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жангда ҳакамлар қарорига кўра ютқазди
Сенсация рўй бермади ва Иноуэ камарларини ўзида сақлаб қолди.
Фото: Shuji Kajiyama/AP
14 сентябр куни Япониянинг Нагоя шаҳридаги «Аити Интернешнл — Ай-Жи Арена»да иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ Ўзбекистон вакили, WBA линияси бўйича мажбурий даъвогар Муроджон Аҳмадалиевга қарши титул ҳимояси жангини ўтказди.
Дастлабки раундларда тенг кураш кечди. Тўртинчи раунддан Аҳмадалиев ҳужумкорликни ошириб, бир неча аниқ зарбалар йўллади. Аммо тажрибали рақиб ўзини йўқотмади ва хавфли қарши ҳужумлари билан устунликни сақлаб қолди.
Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва якунда барча ҳакамлар япониялик юлдуз боксчининг ғалабасини қайд этишди. Арбитрлардан бири фақат уч раундни, яна иккиси иккитадан раундни Муроджон ҳисобига ёзишган.
Шу тариқа, «Монстр» лақабли япониялик боксчи профессионал рингдаги ғалабали сериясини давом эттирди – 31 жангда 31 ғалаба, 27 таси нокаут билан. У охирги бор 2019 йилда, Жаҳон бокс суперсерияси финалида филиппинлик Нонито Донэрга қарши тўлиқ 12 раундлик жанг ўтказган, шундан кейинги барча рақибларини муддатидан олдин мағлуб этганди.
Муроджон учун бу профи боксда 16 жангдаги иккинчи мағлубият бўлди.
Маълумот учун, Иноуэ The Ring журналининг P4P рейтингида учинчи ўринда қайд этилган: ундан олдинда фақат Олександр Усик ва Теренс Кроуфорд жойлашган.
Мавзуга оид
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025
Ҳасанбой Дўсматов икки карра жаҳон чемпионига айланди
19:34 / 28.11.2025
Бокс бўйича 2026 йилги жаҳон кубоги Ўзбекистонда ўтказилади
19:16 / 18.11.2025