Жаҳон | 20:29 / 26.12.2019
22668
1 дақиқада ўқилади

Канадада «Уйда ёлғиз» фильмидан Трамп иштирокидаги саҳна олиб ташланди

Канаданинг CBC телеканали “Уйда ёлғиз 2” фильмидан АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокидаги саҳнани олиб ташлади. Бу ҳолатга Comicbook нашри эътибор қаратган.

1992 йилда экранларга чиққан фильмда Трамп ўзини ўйнаган. 

Канада телеканалининг бу иши сиёсийлаштирилган деб аталган.  

Телеканал вакиллари бу айбловларни рад этиб, фильм эфир вақти тиғизлиги сабаблигина таҳрир қилинганини маълум қилишган. 

Аввалроқ Трампнинг ўзи «Уйда ёлғиз» фильмида суратга тушганидан фахрланишини айтганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид