Ўзбекистон | 07:28 / 19.03.2022
11369
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги омборхонада содир бўлган ёнғин 7 соат ичида бартараф этилди

Яшнобод туманидаги омборхонада содир бўлган ёнғин бартараф этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

Кеча, 18 март куни соат 20:45 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасидаги "Ориент логистик центр" қўшма корхонаси ҳудудида жойлашган мотор мойи маҳсулотлари (бочкаларда) омборида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, 3 та махсус ва 2 та ёрдамчи техникалар воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:49 да қуршаб олинган ва 19 март, соат 03:30 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида омборхонанинг тахминан 2000 квадрат метр майдонида мой маҳсулотлари ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
  
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид