Жаҳон | 01:42 / 28.10.2023
21648
1 дақиқада ўқилади

БМТ Бош Ассамблеяси Ғазода ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади

БМТ Бош Ассамблеясида аъзо давлатлар кўпчилик овоз билан Ғазо секторида «урушни тугатиш»га хизмат қилувчи «ўт очишни зудтар, доимий ва барқарор гуманитар тугатиш»га чорловчи резолюцияни маъқуллади.

120 та мамлакат, жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳам ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни қўллаб овоз берган. 14 та давлат қарши чиққан, 45 та давлат иккиланган.

Евроиттифоққа аъзо давлатларидан Франция, Белгия ва Испания резолюцияни маъқуллаган.

Ғазода ўт очишни зудлик билан тўхтатиш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияга қарши овоз берган мамлакатлар қуйидагилар:

АҚШ, Исроил, Австрия, Венгрия, Хорватия, Чехия, Фижи, Гватемала, Маршал ороллари, Микронезия, Науру, Папуа-Янги Гвинея, Парагвай, Тонга

Мавзуга оид