Жамият | 19:19 / 01.12.2025
27790
1 дақиқада ўқилади

Қувада эркак турмуш ўртоғи ва икки фарзандини ўлдирганликда гумонланмоқда

Россиядан қайтиб келган 34 ёшли эркак мудҳиш қотилликда гумонланиб, қўлга олинди.

Фото: Kun.uz

Фарғона вилояти, Қува туманида 29 ноябр куни мудҳиш қотиллик юз берди.

1991 йилда туғилган эркак турмуш ўртоғи ва икки нафар вояга етмаган фарзандини қасддан ўлдирганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов Kun.uz’га маълумот берди.

Қайд қилинишича, эракак ҳодисадан 10 кун аввал Россиядан қайтиб келган. Қотилликнинг сабаблари ҳақида маълумот берилмади. Қурбон бўлган аёл 31 ёш, қизи 5 ёш, ўғли 1 ёш экани маълум.

Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид