Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда илк бор Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси бўлиб ўтмоқда
Фото: Халқ таълими вазирлиги
8–13 ноябрь кунлари Ўзбекистонда илк бор Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси бўлиб ўтади. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бугун, 8 ноябрь куни Фарғона вилоятида турли давлатлардан ташриф буюрган иштирокчиларни кутиб олиш ҳамда олимпиаданинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур Халқаро олимпиадада дунёнинг 15 дан ортиқ давлатидан 100 нафардан ортиқ ўқувчилар қатнашиши кутилмоқда. Иштирокчи давлатлар орасида қўшни мамлакатлар билан биргаликда Озарбойжон, Беларусия, Миср, Малайзия, Россия, Таиланд, Туркия каби давлатлардан ташриф буюрган ёшлар ўзаро беллашади. Халқаро олимпиада 13 ноябргача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, президент қарорига биноан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб физика фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
19:51 / 07.10.2025
Физика бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди
15:36 / 08.10.2024
Физика бўйича Нобел мукофоти сунъий интеллект устида олиб борилган ишлар учун берилди
16:14 / 15.08.2024
Халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар олтин медални қўлга киритди
22:42 / 09.08.2024