Жамият | 16:14 / 15.08.2024
8245
1 дақиқада ўқилади

Халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар олтин медални қўлга киритди

Халқаро стандартлар олимпиадасида Ўзбекистон шарафини Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби ўқувчиларидан иборат гуруҳлар ҳимоя қилган.

Жанубий Кореянинг Асан шаҳрида бўлиб ўтаётган 19-халқаро стандартлар олимпиадасида илк бора иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси номидан Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби ўқувчиларидан иборат икки гуруҳ қатнашди.

Мусобақа шартига кўра иштирокчилар креатив ёндашувларга асосланган янги стандарт ҳужжатини ишлаб чиқишлари талаб этилади.

Мусобақа натижаларига кўра катта гуруҳ  вакиллари олтин ва кичик гуруҳ вакиллари кумуш медалларига лойиқ кўрилган.

Дилшод Абдуқодиров
Тайёрлаган Дилшод Абдуқодиров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид