Ўзбекистон | 15:00 / 03.10.2025
3354
3 дақиқада ўқилади

Афсоналар бағридаги неъмат: Тошкент минерал сувининг тарихи ва қадри ҳақида

27 сентябр куни Тошкентдаги Алишер Навоий кино саройида “Тошкент минерал сувининг афсоналари ва сирлари” номли ҳужжатли фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Фильм орқали нафақат тарихга, балки инсон саломатлигига боғлиқ табиий бойлик – минерал сувнинг келиб чиқиши ва аҳамиятига ҳам чуқур назар ташланди.

Тошкент минерал суви: табиатнинг нодир совғаси

Тошкент минерал сувининг тарихи юз йилликлар чуқурига бориб тақалади. Табиат бағрида 1371 метр чуқурликдан олинадиган №5/1 қудуқ суви, нафақат ўзининг табиий тозалиги, балки бой таркиби билан ҳам ажралиб туради.

Сувнинг таркибида кальций, магний, кремний, гидрокарбонатлар каби организм учун фойдали элементлар мавжуд. Бу сувнинг pH даражаси 8 дан юқори бўлиб, у “оддий сув” эмас, балки юрак-қон томир тизими, буйрак, ошкозон ичак тракти, жигар терини тозалаш ва иммунитетни тиклашда ёрдам берадиган табиий восита ҳисобланади.

Фильм орқали тарихга саёҳат

Тошминералсув Боттлер” компанияси томонидан суратга олинган ҳужжатли фильмда нафақат сувнинг табиий келиб чиқиши, балки унинг атрофидаги афсоналар, илк қудуқларнинг очилиши, замонавий ишлаб чиқариш жараёни ва сувни истеъмол қилиш маданияти ҳақида ҳам сўз юритилади.

“Тошкент минерал сувининг афсоналари ва сирлари” ҳужжатли филми таниқли режиссёр Сардор Исхаков томонидан суратга олинган.

Фильмда таниқли тарихчилар, олимлар, тиббиёт мутахассислари ва санъаткорлар иштирок этган. Улар ўз нуқтаи назарларини билдирган ҳолда сувнинг тарихи ва аҳамиятини кенг ёритишга ҳисса қўшган. Намойиш сўнгида "Ўзгидрогеология"нинг етакчи гидрогеологи Темур Мавлонов, "Тошминводы" санаторияси бош шифокори Ташбеков Фарход Бахрамович, исломшунос профессор Неъматулло Муҳамедов ва тарихчи-маҳаллашунос Борис Галендерлар саволларга жавоб беришди.

Соғлом ҳаёт сари табиий қадам

Тошкент минерал суви нафақат шифобахш хусусиятлари, балки унинг экологик тозалиги ва сифатли ишлаб чиқарилиши билан ҳам фарқланади. Сувнинг ҳар бир партияси микробиологик ва кимё лабораторияларда синовдан ўтказилади. Бу эса унинг хавфсизлиги ва стандартларга тўлиқ жавоб беришини таъминлайди.

Бугунги кунда бу сув нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам эътироф этилмоқда. Маҳаллий бренднинг шундай даражага чиққани – бу нафақат ишлаб чиқарувчининг, балки бутун мамлакатнинг ифтихори десак, муболаға бўлмайди.

Мерос, шифо ва истиқбол

“Тошкент минерал сувининг афсоналари ва сирлари” фильми, шубҳасиз, сувни фақат маҳсулот эмас, балки маданий ва табиий мерос сифатида қабул қилиш зарурлигини яна бир бор эслатди.

Мақсад — уни асраб-авайлаш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва келгуси авлодларга етказиш. Табиатнинг шундай нодир неъматларига эътибор берган ҳолда, ҳар бир истеъмолчи ўз соғлиғи учун масъулиятни ҳис қилиши лозим.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид