Ўзбекистон | 13:32 / 22.07.2024
6934
1 дақиқада ўқилади

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат янада кўтарилади

Ўзбекистонда иш ҳафтаси бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Чоршанба кунидан бошлаб иссиқлик кучайиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати +38…+41 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон бўйлаб ҳафта давомида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар берди «Ўзгидромет». Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Душанба ва сешанба кунлари ҳаво ҳарорати +36...+39 даража, жанубий ва чўл зонасида +40...+41 даражагача иссиқ бўлади. 

Чоршанбадан жумагача иссиқлик 2-3 даражагача ошиши кутилмоқда: кундузи ҳаво +38...+41 даражагача, жанубий ва чўл зонасида +42...+43 даражагача исиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.

Тошкентда 22—25 июл кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Жума куни ҳаво ҳарорати +39…+41 даражагача кўтарилади. 

Мавзуга оид