Иқтисодиёт | 18:07 / 29.07.2024
3750
1 дақиқада ўқилади

Meta, Google ва Apple 6 ойда Ўзбекистонда қанча солиқ тўлагани маълум қилинди

Жорий йил биринчи ярмида Ўзбекистонда Meta корпорацияси (Facebook, Instagram, WhatsApp эгаси) 18,4 млрд сўм, Google 12,9 млрд сўм, Apple 9,8 млрд сўм солиқ тўлаган.

Фото: Alamy

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 60 та хорижий компания томонидан 2024 йил январ-июн ойларида 48,4 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Энг кўп солиқ Meta корпорацияси (Facebook, Instagram, WhatsApp эгаси) томонидан тўланган – 18,4 миллиард сўм.

Тўланган солиқларнинг 95,1 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:

  • Meta - 18,4 млрд сўм;
  • Google - 12,9 млрд сўм;
  • Apple - 9,8 млрд сўм;
  • Вооking.com - 1,1 млрд сўм;
  • Аmazon - 949,2 млн сўм;
  • Zoom - 696,6 млн сўм;
  • Netflix - 666 млн сўм
  • Асса - 652,1 млн сўм;
  • Хsolla - 449,3 млн сўм;
  • Adobe - 301,3 млн сўм.

Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари Ўзбекистонда ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.