Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳуқуқ саволлари дарсликдан тушмади” – абитуриентлар. Имтиҳоннинг биринчи куни қандай ўтди?
Бу йилги тест синовларида 671 397 нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда. Kun.uz мухбири пойтахтдаги бир нечта тест топшириш манзилларида бўлиб, абитуриентларга микрофон тутди. Уларнинг аксарияти ҳуқуқ фанидан тушган саволларга эътироз билдирди.
Дастлаб “Yoshlik” спорт мажмуасида юриспруденция йўналиши бўйича тест топширган абитуриентлар билан суҳбатлашдик. Уларнинг сўзларига кўра, ҳуқуқ фани тест саволлари кодекс ва қонунлардан олинган.
“Бугунги тест жараёни жуда қийин бўлди. Умуман китобда, дастурда йўқ нарса тушди. Асосан, тўлиқ кодекс ва қонун. Мажбурий фанлардан математикада фақат геометрия тушди, умуман алгебра туширишгани йўқ. Нимага унақа қилишади, ўшани тушунмайман. Ўтган йили анча осонроқ эди. Бир йил ўқиган бўлсам ҳам, ўзимга ишончсиз бўлиб чиқдим. Чунки мен ўқиган дастурдан тушгани йўқ”, дейди абитуриентлардан бири.
Баъзи талабаларнинг фикрича, ҳуқуқ фанидан тушган саволлар дарсликлардан олинмаган, айримлари такрорланган.
“Қўшимчаларидан ҳам бор, йўқ эмас. Кодекслардан бор, ҳар хил қонунчиликлардан бор. Лекин у нарсани ҳам эпласа бўлади. Энди ҳуқуқни ўртачадан сал қийинроқ деса бўлади”, дейди бошқа бир абитуриент.
“Жуда қийин тушгани йўқ, лекин китобдан кам чиқди савол. Асосан қонунлардан чиқди. Цитаталар деярли йўқ. Тарих, математика, рус тили мактаб фанидан тушди, чунки буни ўтганмиз яқинда. Ўтган йили кўпроқ Жиноят кодексидан тушган. Бу йили ҳам шунақа бўлади деб ўйлагандик. Жиноят кодексига роса кўп тайёрланган эдим, лекин ундан атиги 2-3 та савол тушди”, дейди яна бир абитуриент.
“O'zekspomarkaz”да тест топширган абитуриентлар ҳам ҳуқуқ фанидаги саволлар бирмунча қийин келганини таъкидлашди. Бундан ташқари, кимё ва физика фанларидан тузилган саволлар қўшимча адабиётлардан олинган.
Мавзуга оид
11:52 / 14.08.2025
Абитуриентларнинг апелляция аризаларини топшириш шартлари эълон қилинди
07:50 / 13.08.2025
Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тест синовлари санаси белгиланди
12:14 / 09.08.2025
Абитуриентлар танлаган йўналишида нечанчи ўринда турганини билиши мумкин
16:31 / 08.08.2025