Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент герби»нинг тақдири ҳал этилмади
Фото: Shosh.uz
«Тошкент герби» ёдгорлиги шу йилнинг 4 май куни ўз жойидан кўчирилгандан сўнг, сақлашга топширилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пўлатов матбуот анжуманида маълум қилди.
«Ёдгорлик ўрнида фаввора ишга тушиши режалаштирилган», дейди у.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Тошкент марказий темирйўл вокзалига яқин майдонга атоқли қорақалпоқ адиби Бердақ ҳайкали олиб келиниши муносабати билан, халқ орасида «копейка» номи билан машҳур бўлган ёдгорлик жойидан кўчирилган.
«Танга»нинг қаерга ўрнатилиши бўйича аниқ қарор йўқ, у ҳозирча сақлашга топширилди. Битта ҳудудда икки хил ёдгорликнинг жойлашиши умумий кўринишга таъсир қилади. Шунинг учун биз «копейка»ни кўчиришга қарор қилдик», дейди ҳоким.
Маълумот учун, 1996 йилга қадар ушбу майдонда ҳайкалтарош Дмитрий Рябичев ижодига мансуб «14 нафар туркистонлик комиссар» экспозиция мавжуд эди.
Мавзуга оид
15:48 / 12.01.2026
Аэропорт, вокзал ва автостанция номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади
18:45 / 19.10.2025
Ўзбекистондаги барча темирйўл станциялари номи давлат тили қоидаларига мувофиқлаштирилади
15:05 / 02.08.2025
Сербия: вокзал томи қулаши иши бўйича 11 киши ҳибсга олинди
10:00 / 12.06.2025