Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Исломжон Муҳаммаджонов Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалида таҳсил олади. У пул йиғиб “контейнер” сотиб олиб, таъмирлаб, айнан унинг ичида ўқув маркази очди ва қишлоқ ёшларини замонавий касбларга бепул ўқитишни йўлга қўйди. “Контейнер сотиб олишга олдим-у, муаммо ана ундан кейин бошланди. Қаерга жойлаштиришни билмасдим, ҳаммаси ортда қолиб, ишимиз юришиб кетди, кичик бўлса-да мувафаққиятга эришиб келмоқдамиз”, – дейди у.
Исломжон Муҳаммаджонов Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалида таҳсил олади. У пул йиғиб “контейнер” сотиб олиб, таъмирлаб, айнан унинг ичида ўқув маркази очди ва қишлоқ ёшларини замонавий касбларга бепул ўқитишни йўлга қўйди. “Контейнер сотиб олишга олдим-у, муаммо ана ундан кейин бошланди. Қаерга жойлаштиришни билмасдим, ҳаммаси ортда қолиб, ишимиз юришиб кетди, кичик бўлса-да мувафаққиятга эришиб келмоқдамиз”, – дейди у.
24 ёшли Исломжон Муҳаммаджонов Фарғона тумани Водил қишлоғидаги “Обод” МФЙда ёшлар етакчиси. У шу маҳаллада “Обод таълим” ўқув марказини ташкил этди.
“Энг катта мақсадларимдан бири амалга ошди. Бундан мамнунман. Кичик бир контейнер ичида маҳалла ёшларини замонавий касбларга бепул ўқитиб келмоқдаман.
Аввалига жамғариб қўйган 18 миллион сўм пулимга контейнер сотиб олдим. Лекин уни қаерга жойлаштиришни билмай бошим қотди. Чунки кўп жойлар эгаллаб бўлинган экан.

Ҳозирги ўрнида ҳам кимдир (мактаб ёнида бўлгани учун) дўкон қуришни мақсад қилиб, жойни эгаллаб қўйган экан.
Хуллас муаммолар ортда қолиб, контейнерни мактаб ёнига амаллаб жойлаштирдик. Отам ва поччам уста. Уларнинг ўзи ўқув марказимни дарс ўтса бўладиган даражада таъмирлаб беришди. Акс ҳолда таъмирлашга ҳам анча маблағ кетиб қоларди. Ўқув марказини очиб, уни компютер жамланмалари билан таъминладим. Энг асосийси эса маҳалла ёшларини бепул ўқитишни йўлга қўйдик.
Айни вақтда ёшлар мобилография, график дизайнер, веб дизайн, компютер саводхонлиги, инглиз тилидан дарс олишмоқда. Қувонарлиси, ўқув марказимизда таълим олаётган ёшлар бугун шахсий даромад топишга киришди. Ҳаётда ўз йўлларини топишяпти.
Тўғрисини айтсам, контейнер ғояси билан бир ярим йил яшаганман. Жой қидириб бормаган идора-ю, илтимос қилмаган ташкилот қолмади ҳисоб. Жой берсак ўқув маркази эмас, дўкон очволади деб қўрқишган ҳам. Контейнерни ўқув маркази қилишимиз тепадагиларнинг ҳаёлига ҳам келмаган эди.
Контейнернинг эни атиги 2.5, узунлиги 13 метр. Тўғри, марказ жуда тор кўриниши мумкин, лекин бу даргоҳда кўплаб ёшлар бепулга таълим олишяпти. Даромад ҳам топишяпти.
IT соҳасида давлат ташкилотида ишлашимдан ташқари шахсий даромадларим бор. Хусусий корхоналар билан ҳамкорликда ишлаш ва махсус платформаларга тайёрлаган график дизайнларни жойлаб сотиш ортидан ҳам даромад оламан”, – дейди Исломжон Муҳаммаджонов.
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Радар овловчи» – Андижонда ҳайдовчи 52 та радарни пневматик милтиғи билан ишдан чиқарди
Ўзбекистон | 20:14
-
Хитой узлуксиз 30 соатгача парвоз қилишга қодир дронни тақдим этди
Фан-техника | 20:00
-
Исроил авиазарбаси Ғазо шаҳридаги охирги шифохонанинг бир қисмини вайрон қилди
Жаҳон | 19:47
-
CNN Turk: Россия ва Украина 15-16 апрел кунлари Анқарада музокаралар ўтказади
Жаҳон | 19:11
Мавзуга оид

10:00 / 02.03.2025
Қир одами: оқбилоллик ревизор

18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?

17:35 / 02.12.2024
Сўровнома: Уйни иситишга неча пул сарфлайсиз?

16:02 / 29.11.2024