ОТМга кириш учун берилган имтиёзлар қайта кўриб чиқилади
Олий таълим муассасаларига кириш учун берилган имтиёзлар хатловдан ўтказилади. Бу коррупцияга мойил бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасида белгиланган.
Олий таълим муассасаларига кириш учун берилган имтиёзларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта кўриб чиққан ҳолда ягона ҳужжатда қатъий рўйхатини шакллантириш ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоидани белгилаш режалаштирилмоқда.
Бунда:
- олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзлар беришни тўлиқ рақамлаштириш ҳамда электрон платформа орқали амалга оширилишини йўлга қўйиш;
- ўқишга киришда имтиёзлар беришнинг шаффоф тартибини белгилаш кўзда тутилган.
Олий таълим муассасаларидаги талабалар турар жойлари (ётоқхона) билан таъминлаш ва талабаларни жойлаштиришнинг электрон тизимини жорий этиш ҳам мўлжалланган.
Шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар балансидаги товар-моддий бойликларни хатловдан ўтказиш ҳамда уларни ташкилот балансидан чиқаришнинг очиқ ва шаффоф электрон механизмини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
08:22 / 12.09.2023