Ўзбекистон | 21:17 / 07.05.2026
5838
1 дақиқада ўқилади

11 май куни умумтаълим мактаб юқори синфларида дарс ўтилади – вазирлик

Бошланғич синф ўқувчилари ва давлат мактабгача таълим ташкилотларида (боғчаларда) дам олиш куни бўлади. Нодавлат таълим муассасаларида дам олиш кунларини белгилаш ўз ички тартиб-қоидаларига кўра амалга оширилади.

Фото: Kun.uz 

11 май куни умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари учун дарс соатлари ташкил этилади, деб хабар берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Шу билан бирга, бошланғич синф ўқувчилари ва давлат мактабгача таълим ташкилотларида 11 май дам олиш куни ҳисобланади.

Нодавлат таълим муассасаларида дам олиш кунларини белгилаш мазкур таълим муассасаларининг ўз ички тартиб-қоидаларига кўра амалга оширилади.

Таъкидланишича, «2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги президент фармонига кўра, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни мос равишда 2026 йил 11 май кунига кўчирилиши белгиланган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид