Байрам арафасида дам олиш кунлари бўйича қуйидаги тартиб амал қилади:
- 6 декабр, шанба – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни ҳисобланади;
- 7 декабр, якшанба – дам олиш куни;
- 8 декабр, душанба – Ўзбекистон конституцияси куни муносабати билан расмий байрам ва дам олиш куни;
- 9 декабр, сешанба – барча учун иш куни этиб белгиланган.
Шу тариқа, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун 6, 7 ва 8 декабр кунлари кетма-кет 3 кун дам олиш имконияти яратилади.











