Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эронга «сўнгги ултиматум» қўйди ва Путиннинг воситачилигини рад этди
У ҳамон Эроннинг сўзсиз таслим бўлишини талаб қилишини таъкидлади.
Фото: AFP/Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга «сўнгги ултиматум» қўйганини айтди. У ҳамон Эроннинг сўзсиз таслим бўлишини талаб қилишини таъкидлади.
«Ҳаммаси оддий - Теҳрон таслим бўлиши керак», деди Трамп.
У агар Эрон бу талабни рад этса, АҚШ Эроннинг ҳарбий ва ядровий иншоотларига зарба бериши билан таҳдид қилди ва америкаликлар бу мамлакат осмонини тўлиқ назорат қилаётганини эслатди.
«Шунда биз барча ядровий нарсаларни портлатиб юборамиз, улар Эрон бўйлаб жойлаштирилган», деди Трамп.
Унинг фикрича, Эроннинг «нияти ёмон», чунки «40 йилдан бери улар Америкага, Исроилга ва ўзлари ёқтирмаган одамларга ўлим тиламоқда».
Трамп, шунингдек, Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишда ёрдам беришни таклиф қилган Россия президенти Владимир Путиннинг воситачилигидан бош тортганини айтди.
«Мен унга айтдим: менга бир илтифот қил – ўзингга воситачи бўл... Владимир, кел, аввало Россия билан шуғулланайлик. Эрон билан кейинроқ шуғулланишинг мумкин», деди Трамп. АҚШ президенти тезроқ тугатилиши тарафдори бўлган Украинадаги урушни назарда тутганини таъкидлади.
Мавзуга оид
23:27 / 17.01.2026
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
22:43 / 17.01.2026
Трамп Европанинг қатор мамлакатларига нисбатан божлар киритилишини эълон қилди
21:35 / 17.01.2026