Спорт | 12:40 / 10.06.2019
32487
2 дақиқада ўқилади

Навбатдаги жанг арафасида яна рақиби ўзгарган Шоҳжаҳон Эргашев осонлик билан ғалабага эришди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) 9 июнь куни навбатдаги жангини ўтказди.

Москва шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида ўзбекистонлик боксчи проф рингдаги 17-жангини россиялик Максим Чурбановга қарши ўтказиб, 6 раундга мўлжалланган баҳснинг учинчи раундида рақибини нокаутга учратди.

GoSport.uz интернет-нашри олдинроқ Шоҳжаҳон Эргашевнинг ўзига таяниб, у июнь ойида пуэрто-рикалик Даниэлито Зоррильяга (11-0, 9 КО) қарши рингга чиқиши ҳақида хабар берганди. Кейинроқ, бу маълумот ёлғон бўлиб чиқди. Маълум қилинишича, Шоҳжаҳон Эргашев жанг кечаси учун чиқарилган чипталарни энг қимматини 50 доллардан сотишга улгурганди.

Olamsport.com нашри маълумотига кўра, Зоррилья бетоб бўлиб қолгани боис Москвага етиб кела олмаган.

Маълумот учун, 32 ёшли Максим Чурбанов фаолияти давомида жами 14та жанг ўтказган. Ҳисобида 8 ғалаба, 4 мағлубият ва бир дуранг бор эди. У Эргашевга қарши жангда фаолиятидаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

 

Мавзуга оид