Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Асака» Банк раҳбарияти хоразмлик тадбиркорлар билан учрашди – ютуқлар, камчиликлар, муаммолар муҳокама қилинди
Ўзбекистоннинг энг йирик банкларидан бири «Асака» Банк ижро аппарати бошлиғи ўринбосари Саъдулла Талибджанов 24 август куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида банк мижозлари, тадбиркорлар билан учрашди.
Тадбирда «Асака» Банк томонидан мижозларга яратилаётган қулай хизмат турлари ҳақида ахборот берилди, соҳадаги янгиликлар муҳокама қилинди. Бу учрашувдан асосий мақсад – мижозларга кўмаклашишдан иборат эканлиги таъкидланди.


Сайёр қабулда турли йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлар, банк мижозлари иштирок этиб, ўз муаммолари ва қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Мурожаатлар ва таклифларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал қилинди.
Тадбирда корхоналар вакиллари, тадбиркорлар сўзга чиқиб, кўп йиллар давомида «Асака» Банк хизматидан мамнуният билан фойдаланаётгани, келгусида тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришда «Асака» банк билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини билдирдилар.


Сайёр қабул давомида юридик ва жисмоний шахслардан турли мазмундаги 24та мурожаат тушди. Шундан 17 таси жойида ҳал этилди. 2 нафар тадбиркорга тегишли маслаҳатлар берилди. 5 нафар тадбиркор томонидан кўтарилган масалани ўрганиб чиқиш учун вақт талаб қилингани сабабли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
«Асака» банк – Сизнинг бизнес фаолиятингиздаги ишончли ҳамкорингиз!
Мурожаат учун телефон: (+99871) 200-55-22
Веб-сайт: www.asakabank.uz
Telegram: t.me/bank_asaka
Facebook: fb.com/bankasaka
Instagram: @asaka_bank
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:07 / 27.10.2020
«Асака» банк: «Тошкент металлургия заводи» банкнинг йирик молиявий лойиҳаси
15:15 / 18.09.2020
«Асака» банк: Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 50 млн долларлик битим имзоланди
20:30 / 07.09.2020
«Асака» банк Бошқарув раиси ёш ходимлар билан онлайн учрашув ўтказди
09:00 / 13.08.2020