Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Британия танкерининг ушланиши тасвирланган видеони намойиш этди
(Фото: Hasan Shirvani / EPA / ТАСС
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Британиянинг Stena Impero танкери ушланиши видеосини тарқатди. Tasnim агентлиги намойиш этган видеода танкер ёнида Эрон байроғи остидаги катерлар сузаётгани, танкерга вертолётдан ҳарбийлар тушаётганини кўриш мумкин.
Тасвирда шунингдек, Эрон ҳарбийларининг F-236 Британия кемаси экипажи билан музокаралари ҳам тақдим этилган. Эронликлар операция ўтказаётгани ва танкерни назоратга олганликлари ҳақида огоҳлантиришган. Британия ҳарбий кемаси экипажига вазиятга аралашмаслик тавсия қилинган.
Stena Impero танкери ушланган вақтда Буюк Британиянинг F-236 Montrose фрегати Ҳурмуз бўғозида, танкердан бир соатлик масофада бўлган.
Буюк Британияга қарашли танкер Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан 19 июлда ушланганди. Теҳроннинг таъкидлашича, танкер балиқчилик кемаси билан тўқнашгани ва ҳалокат сигналига жавоб бермагани учун ушланган.
Мавзуга оид
08:30
Трамп «араб давлатлари илтимоси билан» Эронга янги ҳужумни ортга сурганини айтди
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
23:00 / 18.05.2026
Покистон Саудия Арабистонига 8000 аскар юборди
22:24 / 18.05.2026