Ўзбекистон | 12:58 / 14.08.2018
11115
2 дақиқада ўқилади

Журналистика университети сиртқи бўлими учун тест синовлари 17 августда бўлиб ўтади

Фото: Pixabay

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети сиртқи бўлими учун имтиҳонлар ижодий ва тест синовларидан иборат бўлиб, 13 август куни ижодий имтиҳоннинг биринчи босқичи - суҳбат бўлиб ўтди. 

Бугун, 14 августда эса ижодий имтиҳоннинг иккинчи босқичи - ёзма имтиҳон (иншо) ўтказилмоқда. Бунда абитуриентларга ўзлари танлаган конверт ичида келтирилган 5та мавзудан бирини танлаб, белгиланган 3 соат вақт давомида иншо ёзиш вазифаси берилди.

Сиртқи бўлим ижодий имтиҳонларидан сўнг тест имтиҳонлари бошланади. Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети сиртқи бўлими абитуриентлари учун Давлат тест маркази томонидан ўтказилувчи тест синовлари 17 августда бўлиб ўтиши маълум қилинди. Абитуриентларга ДТМ рухсатномалари тарқатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018-2019 ўқув йили учун белгиланган қабул квотасига асосан, университет сиртқи бўлимига 2та йўналиш: Телерадиожурналистика ва Босма ОАВ журналистикаси бўйича 50 (30 нафар ўзбек, 20 нафар рус гуруҳларига) ўрин ажратилган. Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети қабул комиссияси сиртқи бўлимда ўқиш истагини билдирган 190 абитуриентдан ҳужжат қабул қилган.

Сиртқи бўлим абитуриентлари 17 август куни 2та фан: ўзбек тили ва адабиёти ҳамда чет тилларидан тест синовларини топширадилар.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид