Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин икки кунлик давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Аэропортда меҳмонни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Бу – Путиннинг бешинчи муддатга сайланганидан кейинги учинчи хорижий сафари бўлмоқда.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 27 май куни бўлиб ўтади.
Олий даражадаги музокаралар давомида раҳбарлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқади.
Саммит якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши режалаштирилган. Президентлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида ҳам иштирок этади.
Владимир Путин 7 май кунги инаугурация маросимидан бошлаб бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди.
РФ раҳбари янги муддатга сайланганидан кейин 16-17 май куни Хитойда давлат ташрифи билан, 23-24 май кунлари Беларусда ишчи ташриф билан бўлган эди.
Мавзуга оид
17:53
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024