Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЦАҲАЛ Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси ўлдирилганини тасдиқлади
Исроил мудофаа кучларига кўра, «Ҳизбуллоҳ» етакчисининг эҳтимолий вориси Ҳошим Сафиуддин ва ҳаракатнинг разведка бошқармаси бошлиғи Али Ҳусайн Ҳазима Байрутдаги разведка штабига берилган зарбада ўлдирилган.
Фото: Bilal Hussein/AP Photo/picture alliance
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси Ҳошим Сафиуддин ҳамда «Ҳизбуллоҳ» разведкаси раҳбари Али Ҳусайн Ҳазима ўлдирилганини тасдиқлади. Исроил қуролли кучлари баёноти 22 октябр, сешанба куни эълон қилинди.
Зарба тахминан уч ҳафта олдин ЦАҲАЛ томонидан «Ҳизбуллоҳ» нинг Байрутдаги асосий таянчи деб ҳисобланган Даҳия туманида амалга оширилди.
Исроил ҳарбийлари бункерга зарба берди
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Даҳиядаги тинч аҳоли иншоотлари остида еростида жойлашган «Ҳизбуллоҳ»нинг асосий разведка штабига аниқ зарба берди, дея хабар қилади ЦАҲАЛ.
Ҳужум пайтида штабда 25 дан ортиқ «Ҳизбуллоҳ» жангчиси бўлган, жумладан, ҳаракатнинг Суриядаги разведка штабида ҳаво маълумотларини йиғиш учун масъул бўлган Билол Соиб Аиш ҳам, дея қўшимча қилди ЦАҲАЛ.
Аввалроқ The New York Times газетаси Исроилнинг уч расмийсига таяниб, «Ҳизбуллоҳ» бош котиби Сафиуддин Байрутнинг жанубий чеккаси – Даҳиядаги ерости бункерида бўлиб ўтган ҳаракат раҳбариятининг йиғилишида иштирок этгани ҳақида ёзган эди.
Мавзуга оид
14:25 / 15.12.2025
Амстердамда ЦАҲАЛ кантори чиқишига қарши намойишда 22 киши ушланди
09:12 / 25.11.2025
Исроилда уч генерал армиядан ҳайдалди
05:05 / 09.07.2025
ЦАҲАЛ илк бор Эрон ҳужуми оқибатида ҳарбий объектларга шикаст етганини тан олди — Reuters
08:45 / 15.04.2025