“EduMarket” мобил дастурида онлайн олимпиада ўтказилади
Халқ таълими вазирлиги, Инновация, технология ва стратегия маркази «Edu Market» интерактив виртуал таълим дастурида мактаб ўқувчилари ўртасида онлайн олимпиада ўтказади.
Олимпиада 6 июль куни бошланиб, 4 ҳафта давомида Android ва iOS платформалари фойдаланувчилари орасида бўлиб ўтади.
Ҳар ҳафта якуни бўйича 1-ўринни эгаллаган ғолибларга планшет, сертификат ва бошқа эсдалик совғалар тақдим этилади.
Олимпиадада иштирок этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
- Play Market ёки Appstore орқали Edu Market иловасини юклаб олиш;
- Иловага кириб қаҳрамонни танлаш;
- Шахсий маълумотларни киритиш.
Эслатиб ўтамиз, олимпиадада фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларгина қатнаша олади. Ғолиблар онлайн тарзда эълон қилинади.
Қўшимча сифатида айтиш мумкинки, «Edu Market» дастури «Game Zale» компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Инновация, технология ва стратегия маркази томонидан татбиқ этилмоқда. Барча ёшдаги болаларга мўлжалланган билим олиш тизимига эга «Edu Market» дастури: виртуал мактаб, виртуал кутубхона, онлайн таълим тизими, ўзлаштириш фаолиятининг онлайн статистикасини ҳамда виртуал 3D оламини ўз ичига олган. Бола ҳар бир тўғри жавоб ва тиришқоқлик учун мукофотга ва ҳар бир ўтилган машғулот билан бирга ўзининг виртуал мактабини яратиш учун зарур предметларга эга бўлади. Ҳозирги кунда мобил иловани юклаб олганлар сони 150 000 га етди.
Мавзуга оид
11:05 / 07.12.2022
“Халқ таълимида бугунги қилинаётган ишларнинг натижасини 5-10 йилдан кейин кўрамиз” — Бахтиёр Саидов
10:13 / 07.12.2022
Халқ таълими вазири – қачон охирги марта автобусда юргани, 5 соат ухлаши ва тизимдаги қариндош-уруғчилик ҳақида
20:37 / 22.11.2022
ХТВ ва ССВ тизимларида бюджетнинг 77 млрд сўми ноқонуний ишлатилди
14:45 / 10.11.2022