Ўзбекистон | 08:14 / 21.05.2022
2128
2 дақиқада ўқилади

Урганчда «Ёшлар технопарки» қурилади

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрининг «Авесто» маҳалласида «Ёшлар технопарки» қурилади. Бунинг учун шаҳар ҳокимлиги захира ер ҳисобида бўлган 0,1 гектар ер майдони ажратилди.

«Ёшлар технопарки» ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш, таҳлилий фикрлаш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, «стартап» лойиҳаларини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш учун ягона майдон ташкил этиш мақсадида барпо этилмоқда.

Шунингдек, ҳудудларни сифатли, юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришни кўзда тутади.

Технопарк иқтидорли ёшларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малака оширишларига кўмаклашади. 

Етакчи компаниялар вакиллари, малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида тренинглар ва мастер-классларни, шунингдек, ёшларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ишлаб чиқарувчилар билан инновацион-корпоратив алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида илмий-техник конференция, семинар, ўқув курслари ва тренинглар ташкил этади.

Технопарк Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

Урганч шаҳридаги «Ёшлар технопарки» 2023 йилда ишга фаолиятини бошлаши режалаштирилган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид