Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди
Урганч шаҳрида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот тақдим этилди.
Фото: Видеодан кадр
Кеча, 8 август куни соат 19:47 да Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Жаннатмакон кўчасида жойлашган автомобилларга мобил ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнилғи ташувчи автоцистернадан ёнилғи сақлаш резервуарга бензин тўкиш вақтида ёнғин келиб чиққани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 19:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:56 да қуршаб олинган ва соат 20:06 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида мобилцистернада 3 тонна бензин ёнилғиси ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмади. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Мавзуга оид
23:12 / 14.01.2026
Хивадаги Конгресс маркази ва Фарғонадаги экспомарказ лойиҳаси президентга тақдим этилди
08:50 / 14.01.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
09:34 / 13.01.2026
Мирзо Улуғбек туманида автобус саройида ёнғин содир бўлди
16:03 / 10.01.2026