Ўзбекистон | 07:40 / 28.02.2024
7184
2 дақиқада ўқилади

Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк қурилади

Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистонда бунёдкорлик. Янги Тошкент — табиат ва келажак шаҳри” мавзусидаги конференцияда айтиб ўтилган.

Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Конференцияда Янги Тошкент қурилиш концепцияси, жараёнга жорий этилган янги, инновацион ечимлар, аҳоли учун яратиладиган қулай инфратузилма ва шароитлар хусусида тақдимот ўтказилган. Ҳудудда 420 гектар майдонда “Марказий боғ” барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади.

Янги Тошкент мегалойиҳасини амалга оширишда энг замонавий экологик транспорт тизимидан фойдаланилади. Янги Тошкентда метро ва электробуслар уйғунликда ҳаракатланади. Бунда “яшил ва хавфсиз шаҳар” тамойили асосида, пиёдалар ва велосипедларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади. Шу мақсадда 100 минг автомобил учун ерости тураргоҳлари қурилади. Автомобил  қатнови учун 14 та замонавий тунеллар ҳамда Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади. 

Марказий Осиёда илк бор “уч-генерация” станциясининг қурилиши орқали электр ишлаб чиқарилади, бинолар куз-қишда иситилади, ёзда эса совитилади. Барча электр, алоқа тармоқлари, газ ва сув қувурлари ер тагидан ўтказилади. Сув тежовчи технологияларни қўллаш ҳисобига сув сарфи 2 баравар камаяди. Оқова сувлар замонавий технологиялар асосида қайта ишланиб, суғориш ва техник мақсадлар учун йўналтирилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда