Light | 17:30 / 12.10.2017
51477
6 дақиқада ўқилади

Рост ё ёлғон? Мактабда бизни қандай алдашган?

Баъзи афсоналар шу қадар ишончли туюладики, улар ҳатто мактаб таълимига ҳам сингиб кетган. Неча авлод вакиллари уларга алданиб келишади. Бунда кўпинча мактаб ўқитувчилари айбдор ҳам бўлиб чиқади. Trendymen ишонишга ҳожат қолмаган 10 афсонага доир маълумотлари билан бўлишди.

Буюк Хитой девори космосдан ҳам кўринади

Буюк Хитой деворини кўпинча космосдан кўриш мумкин бўлган ягона қўлда бунёд этилган предмет сифатида баҳолашади. Гўёки Ойга қўнган космонавтлар Ер сатҳида уни кўришган эмиш. Аслида бу девор ҳатто паст орбитадан ҳам кўринмайди. Атмосферадан ташқарида бўлган космонавтларнинг гувоҳлик беришича, Ердаги ҳаётдан далолат берувчи ягона нарса - мегаполислар гулхани ва экин майдонлари.

Бизда ҳаворанг қон бор

Ўқитувчилар кўпинча қизиққан ёшларга артериал қон алвон қизил рангда, венадаги томир эса ҳаворанг бўлиши, фақат кислород таъсири остидагина қизил рангга айланишини айтишади. Гўёки худди шунинг учун теридаги шишлар кўк рангда бўлади. Аслида эса, кўк веналар ичида худди шундай қизил қон оқади. Уларнинг ташқи томондан кўк рангда кўринишига томирлар ва веналар шаклланувчи тўқималар бирикмаси сабаб бўлади.

Биз миянинг атиги 10 фоизидан фойдаланамиз

Аксарият одамлар миясининг бор-йўғи 10 фоизидан фойдаланади ва фақат камдан-кам даҳолар бундан ортиғини қўллаши мумкин. Инсон миясида умуман фойдаланилмаган қисмлар бор. Профессионал олим-физиологларнинг фикрича, аслида биз миямизнинг деярли барча ресурсларидан фойдаланамиз ва унда кун давомида ишламай турадиган бирорта қисм йўқ. Баъзи тадқиқотчиларга кўра эса, ҳар қандай вақтда, ҳатто чуқур уйқуда ҳам миянинг 10 фоизи ўз фаоллигини сақлаб қолади.

Беш ҳиссиёт органи

Бизнинг беш ҳиссиёт функциямиз бор: кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва ҳис этиш. Оригинал бешбурчакка биринчи марта Арасту томонидан таъриф берилган, лекин бугунги кунда кўп экспертлар бу схемани янада майда гуруҳларга бўлишади. Масалан, мия предметларнинг ранги ва шаклини англаш учун жавобгар зоналарга эга. Ушбу феноменлар туфайли баъзи кўзи ожизлар ўз атрофидаги предметларни тахминан таний олишади. Шунингдек, иссиқ ва совуқни ҳис қилиш ҳамда ички органларнинг хабар берувчи сигналларини ҳам одатий схемага қўшиш мумкин.

Соч ва тирноқларнинг ўлимдан кейин ҳам ўсиши

Инсоннинг жони узилгандан кейин унинг сочлари ва тирноқлари ўсишдан тўхтайди. Юрак уриши тўхтагандан кейин 12 соат ичида тери ҳужайралари ўлади, шунинг учун, ўлимдан кейин сочларнинг ўсиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бундан ташқари, соч ва тирноқлар ўсиши учун глюкоза керак бўлади, жонсиз тана эса, табиийки, глюкоза ишлаб чиқара олмайди.

Лампочкани Томас Эдисон ихтиро қилган

Томас Эдисонни кўплаб замондошлари ҳақиқий «патентхўр» деб ҳисоблашган. Эдисон ҳақиқатда ўз лампа версиясини яратган ва уларни муваффақиятли сотган, бироқ унгача бошқа бир неча конструкция ҳам бўлган. Хусусан, британиялик олим Ҳэмфри Дэви 1806 йилдаёқ бугунги кундаги лампаларга ўхшаш лампаларни ишлаб чиққан. Эдисон эса тайёр схемани олиб, уни уй шароитида қўллашга мослаштирган, бироқ уни технологиянинг илк кашфиётчиси деб таъкидлаб бўлмайди.

«Дунёлар уруши» премьерасидан кейинги ваҳима

1938 йилнинг 30 октябрида узатилган Орсон Уэллснинг «Дунёлар уруши» радиоспектакли тингловчиларни сайёрамизга ҳақиқатда номаълум учар жисмлар ҳужум қилаётгани борасида оммавий ваҳима ҳолатига туширган. Аслида йирик кўламли хаос ҳақидаги хабарлар спектакль яратувчилари мурожаат қилган маркетинг стратегиясининг бир қисми бўлган.

Тилда ширин, нордон ва шўр зоналар бор

Бу афсона тил тўрт асосий секторга ажралишидан сўзлайди, уларнинг ҳар бири ширин, нордон, шўр ва аччиқ таъмларни сезишга масъул рецепторлардир. Аслида тил минглаб таъм сезгичлар билан қопланган бўлиб, уларнинг ҳар бирида турли таъмларни аниқловчи алоҳида ҳужайралар бор. Бундан ташқари, «умами» номини олган бешинчи таъм ҳам бўлиб, бу нордон ва ширин таъм аралашмасидир.

Сақични ютиб юбориш мумкин эмас

Ўқитувчилар ва ота-оналар сақич ютиб юборилса, организм уни ҳазм қилмайди ва у етти йил давомида ошқозонда сақланиб туради деб айтишган. Гап шундаки, танамиз ҳақиқатда сақич таркибига кирувчи баъзи синтетик материалларни ҳазм қила олмайди. Шундай бўлишига қарамай, организм ортиқча материалдан бир неча кун мобайнида халос бўлади.

Австралияда сув бошқа томонга қараб оқади

Сувнинг бошқа томонга қараб оқиш феноменини ўз кўзларингиз билан кўриш учун Жанубий яримшарга боришга қизиқаётган бўлсангиз, чипта харид қилишга шошилманг. Аслида Ер магнит қутбларининг сувга таъсирини фақат катта сув ҳавзаларидагина кўриш мумкин. Очиқ океандаги воронка бу ролга айни мос тушади, уйдаги сув қувурида эса сув оқим йўналишига қувурлар тизимидаги босим таъсир кўрсатади.

Мавзуга оид