ИИББ 142-мактабда ўқувчилар текширилгани бўйича изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 142-сонли умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари ходимлари, мактаб маъмурияти ҳамда ўқувчилар ўртасида ўтказилаётган профилактик суҳбат жараёни акс этган видео ва фотосурат тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, 10 сентябрь куни соат 08:30 ларда мактаб раҳбарияти ва вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор психологлар иштирокида ўқувчилар ўртасида “Давомат” ва “Тиғ” тадбирлари бўйича профилактик суҳбат ўтказилган.
Профилактик тадбир жараёнида 11-синф ўқувчиси Б.М. ёнида ғилофсиз ҳолда канцелярия қайчисини олиб юргани аниқланган. Мактаб ўқувчиларига совуқ қурол, жумладан ўткир тиғли буюмларни олиб юриш тақиқлангани, канцелярия қайчисини дарсда фойдаланиш учун ғилофда сумкада олиб юриш мумкинлиги тушунтирилгани акс этган фото ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Шунингдек, профилактик суҳбат жараёнида мактаб директори томонидан ўқувчиларга мактабда кийим кийиш қоидалари, ташқи кўринишга аҳамият бериш кераклиги тушунтирилган.
10 сентябр куни «Потребитель.уз» Facebook-гуруҳида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 142-сонли умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар ходимлари иштирокида катта синф ўқувчиларига сочи узунлиги учун танбеҳ берилаётгани айтилган видео пайдо бўлди. Постда келтирилган фотосуратда ИИВ ходими қўлида қайчи ушлаб тургани акс этган, шу туфайли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўқувчиларнинг сочини мактабдаёқ калталашмоқчилиги ҳақида тахминлар билдиришганди.
Мавзуга оид
12:08
Загребдаги мактабда пичоқли ҳужум: бир бола ҳалок бўлди, яраланганлар бор
19:39 / 19.12.2024
Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди
16:56 / 13.12.2024
Андижонда ҳоким ўқувчиларни армияга юборди, ИИБ бошлиғи “қизил тоифа”га ажратди. Бу тўғрими? — мутахассислар билан суҳбат
07:35 / 15.05.2024