Ўзбекистон | 18:55 / 06.11.2023
8477
4 дақиқада ўқилади

4G тармоғи Қашқадарё вилоятининг чекка қишлоқларида илк бор пайдо бўлди

Фото: Beeline Uzbekistan

Beeline Uzbekistan Қашқадарё вилоятидаги тармоғини янгилади: модернизация 157 та мавжуд база станцияларига таъсир кўрсатди. Бу LTE тармоғининг қамровини сезиларли даражада кенгайтириш имконини берди. Тармоқни такомиллаштириш ишлари 3,5 миллион аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудни қамраб олди.

Қашқадарё вилоятининг барча шаҳарлари, туман марказлари ва йирик аҳоли пунктларида тўртинчи авлод тармоғининг ҳажми ҳамда қамров ҳудуди сезиларли даражада кенгайтирилди. Янгиланиш вилоятнинг барча туманлари, жумладан, йирик шаҳарлар: вилоят маркази Қарши, Бешкент, Ғузор, Қамаши, Косон, Китоб, Муборак, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ шаҳарларига ҳам тегишли.

70 дан ортиқ аҳоли пунктлари, жумладан чекка қишлоқлар илк бор 4G тармоғи билан таъминланди:

  • Китоб туманининг Қушчи, Бодомзор, Жовуз, Матмон, Аёқчи аҳоли пунктлари;
  • Шаҳрисабз туманининг Дуоба, Қоратут, Алмат, Хуммон аҳоли пунктлари;
  • Яккабоғ туманининг Чуянли, Чуброн, Турон аҳоли пунктлари;
  • Деҳқонобод туманининг Чукун, Каттақишлоқ, Бешқутан, Бешбулоқ, Дуоб, Чаламозор, Авжун, Белибойли аҳоли пунктлари;
  • Чироқчи туманининг Лангар, Тарағай, Қуруқсой, Гаровли, Сарсон аҳоли пунктлари.

Энди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли нафақат HD сифатдаги филмларни томоша қилиш ва онлайн мусиқа тинглаш, балки барча давлат ва финтех рақамли хизматлардан тўлиқ фойдаланиш, шунингдек, электрон почта ва мессенжерлар орқали катта ҳажмдаги файлларни узатишлари мумкин.

Бундан ташқари, Касби тумани Толишбе қишлоғида илк бор янги база станцияси ишга туширилди.

Юқори сифатли алоқа ва юқори тезликдаги интернет бир неча йўналишда амалга оширилаётган устувор вазифадир. Маълумот узатиш тезлигини ошириш учун транспорт тармоғининг сиғимини кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 71 та мавжуд ва 5 та янги РРЛ оралиқлари модернизация қилинди, шунингдек, Қарши-Шаҳрисабз магистрал оптик толали алоқа линиясининг ўтказиш ҳажми 2 баробарга оширилди.

Жорий йилда амалга оширилган модернизация ишлари натижасида Қашқадарё вилоятида LTE тармоғининг қамров ҳудуди 75 фоизни ташкил этган, шу муносабат билан январ-октябр ойларида ушбу ҳудудда фойдаланувчилар томонидан 4G тармоғида маълумотлар истеъмол қилиш ҳажми 50 фоизга ошди.

“Ўзбекистон жанубида, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида амалга оширилган модернизация ишлари натижасида вилоятнинг бутун аҳолиси, жумладан, чекка аҳоли пунктларида ҳам юқори сифатли алоқа ва мобил интернетдан фойдаланиш имкониятини кенгайтирдик. Тармоқни такомиллаштириш ишлари шунчаки қамров ҳудудини кенгайтирибгина қолмай, балки маълумотларни узатишга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжларни қўллаб-қувватлаб, алоқа, кўнгилочар ва таълим контенти ҳамда бошқа рақамли хизматлардан фойдаланишни янада қулайроқ қилади”, дея шарҳлайди Beeline Uzbekistan Жанубий ҳудудий филиали директори Шуҳрат Усмонов.

Beeline Uzbekistan янги база станцияларини ўрнатган манзилларнинг рўйхати билан батафсил компания сайтида танишиш мумкин.

Шунингдек, аввалроқ Beeline Uzbekistan ҳудудларида тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича техник ишлар олиб борилганлиги ҳақида хабар берган.

 ***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

Twitter: @beeline_uz

LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Реклама

Мавзуга оид