2024 йилда Beeline Uzbekistan тармоғи деярли 2000 та янги база станцияси билан кенгайтирилди. Энг жадал қурилиш ишлари мамлакатнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудлари — Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, шунингдек, Самарқанд, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида олиб борилди. Аҳамиятли ҳисобланган автомобиль ва темирйўл магистралларида қамровни кучайтириш учун 270 га яқин база станцияси ўрнатилди. Бундан ташқари, йил бошидан бери рақамли оператор илгари ишга туширилган 740 дан ортиқ база станциясини модернизация қилиб, уларнинг ўтказувчанлик қобилиятини сезиларли даражада оширди. Шу туфайли Beeline Uzbekistan тармоғида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20% кўпроқ трафик қайд этилмоқда, ўртача маълумот узатиш тезлиги эса 46% га ошди. VoLTE сегменти фойдаланувчилари сони ҳам ортиб бормоқда: зудлик билан уланиш ва тиниқ овоз билан қўнғироқ қилиш технологиясини танлаганлар сони олти бараварга, трафик ҳажми эса 10 бараварга кўпайди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кенг кўламли техник ишлар амалга оширилди.

Вилоятлар бўйлаб янги қурилишлар ҳақида батафсил маълумотларни компания сайтида кўриш мумкин.

«Beeline инфратузилмасини узлуксиз ривожлантиришнинг моҳияти — Ўзбекистон аҳолиси зарур деб билган жойларда замонавий рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашдир. 2024 йилда бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилган юзлаб янги база станцияларидан деярли ҳар еттинчиси автомагистраль ва темирйўлларда, кўпинча аҳоли пунктларидан узоқда жойлашгани бежиз эмас. Уйда ҳам, йўлда ҳам компаниямизнинг барча хизматларидан қулай фойдаланиш мумкин.» — дея таъкидлади Beeline

Uzbekistan техник директори Георгий Кан.

 

«Компаниямизнинг мамлакатда узоқ йиллар давомида эришган ютуқлари Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган янги лойиҳаларга илҳом бағишламоқда. 2024 йил бошидан Beeline Uzbekistan алоқа инфратузилмасини ривожлантиришга рекорд миқдорда маблағ йўналтирди. Республика телекоммуникация соҳасига киритилган инвестициялар ҳажми бўйича етакчилардан бири сифатида, биз барча ҳудудларда ва барча соҳаларда — шахсий ҳаётдан тортиб бизнес юритиш ва Beeline мижозлари бўлган давлат муассасалари фаолиятини таъминлашгача бўлган жабҳаларида рақамли инновацияларни муваффақиятли жорий этиш учун қулай муҳит яратмоқдамиз,» — деди