Ўзбекистон | 12:00 / 25.07.2024
1582
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Бухоро ва Навоий вилоятларида Beeline Uzbekistan мобил интернети тезлашди

Фото: Beeline Uzbekistan

Digital-оператор бутун республика бўйлаб, жумладан, Бухоро ва Навоий вилоятларида ўз тармоғининг қамрови ва ўтказиш қобилиятини кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.

Beeline Uzbekistan ўз мижозларига энг яхши хизмат кўрсатиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш мақсадида Бухоро ва Навоий вилоятларида ўз тармоғини фаол равишда кенгайтириб, модернизация қилмоқда. Жорий йилда компания 177 та янги база станцияларини қурди ва ишга туширди, улардан 123 таси Бухоро вилоятида ва 54 таси Навоий вилоятида жойлашган.

Бухоро вилоятида янги база станциялари Бухоро шаҳри, Бухоро, Вобкент, Ғиждувон, Когон, Қоракўл, Пешку ва Шофиркон туманларида ўрнатилди. Бухоро туманида, шунингдек, илгари кўчма база станцияси ўрнатилган Хуминобод қишлоғида бутун аҳоли пунктини қамраб олган янги 4G база станцияси ишга туширилди. Шунингдек, катта магистраль йўллардан узоқда жойлашган кўплаб аҳоли пунктлари 4G тармоғи билан қамраб олинди.  

Навоий вилоятида Навоий, Учқудуқ, Зарафшон шаҳарлари, шунингдек, вилоятнинг Кармана, Навбаҳор ва Қизилтепа туманларида янги база станциялари фаоллаштирилди.

Янги станциялар қурилиши билан бир қаторда тармоқ сезиларли даражада модернизация қилинди. Жорий йил мобайнида 129 та база станцияси янгиланди: булардан 79 таси Бухоро вилоятида, 50 таси эса Навоий вилоятида.

Бухоро вилоятида янги база станцияларидан бири Бухоро шаҳридаги энг йирик деҳқон бозори ва шаҳар марказидаги Сомонийлар мақбараси ва Чашма Айюб, шунингдек, Арк қалъаси ва унга туташ ҳудудлардаги тарихий диққатга сазовор жойларнинг катта қисмини қўшимча қамров билан таъминлади. Қоракўл туманидаги янги база станцияси "Қоракўл" ЭИЗнинг лангар резиденти бўлган Марказий Осиёда қурилаётган энг йирик газ-кимё мажмуасини алоқа билан таъминлади. Навоий вилоятининг Нурота туманидаги иккита база станцияси ёнувчи сланецларни қайта ишлаш бўйича қурилаётган мажмуани алоқа билан таъминлади.

Бундан ташқари, радиореле линиялари модернизация қилинди, шу жумладан янги оралиқ йўлларни янгилаш ва қуриш орқали ўтказувчанлик қобилияти сезиларли даражада оширилди ва мавжуд инфратузилма юкланишини пасайтирди, маълумотларни янада барқарор узатиш ва қабул қилиш имконияти таъминланди. Шунингдек, база станцияларининг захира таъминоти барқарорлигини ошириш бўйича ишлар олиб борилди. 

Янги станцияларнинг ишга туширилиши ва мавжудларининг модернизация қилиниши минтақада мобил интернет тезлигининг ўсишини ва алоқа сифатининг яхшиланишини таъминлайди. Бухоро вилоятида тезлик 50 фоизга, Навоий вилоятида 40 фоизга ошди.

Бухоро вилоятида VoLTE трафиги улуши 10 баробарга, Навоий вилоятида йил бошидан буён 13 баробарга ошиб, мос равишда 21,5 ва 10 минг Эрлангга етди. VoLTE технологиясининг бутун Ўзбекистон бўйлаб ишга туширилиши ўтган йилнинг октябрь ойида айнан Навоий вилоятида бошланган бўлиб, у ерда ишга туширилганидан бери ушбу технологияга тўғри келадиган трафик улуши 25 баробарга ошган.

"Биз Бухоро ва Навоий вилоятларида тармоқни кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича ишларни давом эттирмоқдамиз ва ёз охиригача минтақада яна 33 та база станциясини ишга тушириш режалаштирилган. Қурилишнинг фаол босқичи якунлангач, ускуналарни янада пухта созлаш ва тармоқ унумдорлигини ошириш учун тармоқнинг кенг кўламли тест-драйви ўтказилади. Бундан ташқари, анъанавий "овозли" 2G ва 3G тармоқларига нисбатан овоз узатиш ва қўнғироқ тезлиги бўйича сўзсиз устунликка эга бўлган VoLTE технологиясидан фойдаланувчи абонентларнинг фаол ўсиши жуда қувонарли. Бу, шунингдек, бизнинг мижозларимиз илғор технологиялар ва Beeline’нинг барча мавжуд хизматларидан фойдаланишга интилаётганидан далолат беради. Бир йил ичида минтақамизда Beeline Uzbekistan, Beepul рақамли сервислари ҳамда бошқа кўнгилочар хизматлардан фойдаланувчи абонентлар сони учдан бир қисмдан кўпроққа ошганини мамнуният билан таъкидлайман. Шу билан бирга, иккала вилоятимиз ҳам ушбу тренд бўйича пешқадамлик қилмоқда", — дея таъкидлади Beeline Uzbekistan Жануби-ғарбий филиали директори Дмитрий Казбанов.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

Twitter: @beeline_uz

LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Реклама

Мавзуга оид