Ўзбекистон | 13:20 / 16.04.2024
7014
1 дақиқада ўқилади

Қизилқум қўриқхонасидаги фотоқопқонга Ўрта Осиё қундузи муҳрланди 

Сўнгги ярим асрда кескин қисқарган ушбу тур фақат Ҳисор-Олой тоғи дарёсидагина қайд этилган.

Фото: Экология вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қизилқум давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Ўрта Осиё қундузи муҳрланди

Ўрта Осиё қундузи йўқ бўлиб кетаётган, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган сутэмизувчи ҳайвон тури ҳисобланади. Тоғ ва текисликдаги дарёлар, кўлларда ҳаёт кечиради. 

Балиққа бой чучук сув ҳавзалари яшаши учун қулай муҳит ҳисобланади. Ўтган асрнинг ўрталаригача Сирдарё, Зарафшон, Амударё ва унинг қуйилишида кенг тарқалган. Сўнгги ярим асрда кескин қисқарган ушбу тур фақат Ҳисор-Олой тоғи дарёсидагина қайд этилган.

Мавзуга оид