Ўзбекистон | 13:57 / 29.01.2024
10335
1 дақиқада ўқилади

Сурхон давлат қўриқхонасида Бухоро тоғ қўйлари тасвирга олинди

Ушбу ноёб жониворлар Ўзбекистон ҳамда Халқаро Қизил китобга киритилган, йўқолиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади.

Фото: Видеодан кадр

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Сурхон" давлат қўриқхонаси ходимлари ноёб жонивор — бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган Бухоро тоғ қўйларини тасвирга туширган.

Вилоят Экология бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, Бухоро тоғ қўйлари Ўзбекистонда асосан Кўҳитанг, Бойсунтоғ, Ҳисор, Боботоғ тоғ тизмаларида учрайди.

Улар одатда, денгиз сатҳидан 800-2500 метр баландликдаги тоғ тизмаларида ва сийрак арчазорларда яшайди. Бухоро тоғ қўйлари пода бўлиб яшайди ва мавсумий кўчиб юради.

Бир йил аввал, 2022 йил декабр охирида "Сурхон" давлат қўриқхонасида ўтказилган сўнгги саноқ натижаларига кўра қўриқхонада 97 бош Бухоро тоғ қўйи аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид