Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Микро бизнес учун ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади
Давлат раҳбари тадбиркорлик соҳаси вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан ташаббусларни билдирди.
Фото: Fotolia
Биринчи йўналишга кўра, корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш режалаштирилмоқда.
Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Булар:
- 1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;
- 10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;
- 100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.
Шундан келиб чиқиб 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқ амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади.
Бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади. Ёки, улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.