Ўзбекистон | 13:40 / 16.04.2021
83126
1 дақиқада ўқилади

2021 йилнинг уч ойида чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди

2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда янги туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: Getty Images

Жорий йилнинг январ-март ойларида 5 236 нафар ўғил фарзандга Муҳаммадали исми, 5 114 нафар қиз фарзандга Солиҳа исми берилган.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг уч ойида 91 067 нафар ўғил бола ва 84 837 нафар қиз болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилган.

Kun.uz ДХА матбуот хизматидан олган қўшимча маълумотга кўра, жорий йилда қизларга Солиҳа исмидан ташқари Муслима (2969), Шукрона (2252), Имона (1913), Фарзона (1423), Мубина (1350) исмлари ҳам кўп қўйилган.

Ўғил болалар исмларининг топ 5талигида эса Муҳаммадалидан ташқари Муҳаммад (2997), Абдуллоҳ (2711), Мустафо (2333), Имронбек (2062) исмлари ҳам бор.

Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари 2019 ва 2020 йилларда ҳам Ўзбекистонда энг кўп қўйилган исмлар бўлгани маълум қилинганди. Жумладан, 2020 йилда 19 383 нафар ўғил болага Муҳаммадали, 18 616 нафар қизга Солиҳа исми берилган.

Мавзуга оид